Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳукумат кучларининг икки танки ва артиллерия маррасига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Мазкур ҳужум Голан тепаликларининг Исроил томонидан назорат қилинадиган қисмида ўндан зиёд дайди снарядларнинг портлашига жавобан амалга оширилган.
«Ал Майадин» телеканали маълумотларига кўра, Исроилнинг авиазарбалари оқибатида суриялик икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган.
Қайд этишларича, Исроил тарафида йўқотишлар йўқ.
Изоҳ (0)