Ўт ўчирувчилар Қозоннинг Барча динлар ибодатхонасида келиб чиққан ёнғинни бартараф этди, деб ёзади «Интерфакс».
Россия ФВВнинг Татаристон бўйича бош бошқармаси хабарига кўра, ёнғин 6:51 да ўчирилган, ёнғин жойида эркак кишининг жасади топилган.
Барча динлар ибодатхонаси — Қозон шаҳрининг Старое Аракчино қишлоғида жойлашган иншоот. Уни 1990-йиллар бошида қуришни бошлаган муаллиф ғоясига кўра, ибодатхона динлар, маданиятлар ва цивилизацияларнинг меъморий рамзи сифатида барпо этилган. Унда ибодатлар ва расм-русумлар ўтказилмайди.
Изоҳ (0)