Россиянинг Қозон шаҳрида жойлашган Барча динлар ибодатхонасида ёнғин юз берди, деб ёзади «Интерфакс».
Россия фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Татаристон бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, ибодатхонадаги ёнғин ҳақидаги хабар 10 апрель, душанба куни 04:35 да келиб тушган.
«Ёнғин майдони аниқланмоқда. Қозон ёнғин-қутқарув гарнизонининг бўлинмалари 10 та ўт ўчириш ва махсус техника билан ишламоқда», — дейилади хабарда.
Барча динлар ибодатхонаси — Қозон шаҳрининг Старое Аракчино қишлоғида жойлашган иншоот. Уни 1990-йиллар бошида қуришни бошлаган муаллиф ғоясига кўра, ибодатхона динлар, маданиятлар ва цивилизацияларнинг меъморий рамзи сифатида барпо этилган. Унда ибодатлар ва расм-русумлар ўтказилмайди.
Изоҳ (0)