Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль ZDF телеканали эфирида АҚШни Суриядаги бўлғуси ҳарбий операциялардан воз кечишга чақирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Фақат ҳарбий ҳаракатларга умид боғлаш керак эмас. Акс ҳолда низо кескинлашади ва янада кўпроқ одамлар ҳалок бўлади», — деди Германия ТИВ раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, келаси ҳафта АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан бўлиб ўтадиган учрашувда европалик дипломатлар Вашингтонни ҳарбий эскалациядан қайтармоқчи.
Габриэль таъкидлашича, Сурияда вазиятнинг кескинлашуви шундай низога олиб келиши мумкинки, у Дамашқдан бошқаларни ҳам ўз домига тортиши мумкин.
Вазир ишонч билдиришича, Суриядаги кескинлашув фақат барча томонлар, шу жумладан, Россия, Эрон, Саудия Арабистони ва АҚШ иштирокидаги музокаралар йўли билан тартибга солиниши мумкин.
Изоҳ (0)