Корея Республикасидаги президент сайловларида асосий кураш икки либерал номзод — «Тобуро» демократик партияси вакили Мун Чжэ Ин ва Халқ партиясидан номзод Ан Чхоль Су ўртасида кечади. Бу ҳақда KBS телерадиокомпанияси ва «Рёнхап» агентлиги буюртмасига кўра ўтказилган сўров натижалари дарак бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
«Сайловларда Ан Чхоль Суни сайловчиларнинг 36,8 фоизи, Мун Чжэ Инни — 32,7 фоизи қўллаб-қувватлаган бўларди», — дейилади тадқиқотда. Ан Чхоль Су қўллаб-қувватлаш даражаси бўйича Мун Чжэ Инни ортда қолдириши биринчи марта кузатилмоқда, бунгача у етакчи поғоналарни эгаллаб келарди.
Қолган номзодлар етакчилардан сезиларли тарзда ортда қолмоқда. «Корея озодлик партияси вакили Хон Чжун Пхёга 6,5 фоиз, Адолат партиясидан Сим Сан Чжонга — 2,8 фоиз, «Парин» партиясидан Ю Син Минга — 1,5 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр.
Изоҳ (0)