АҚШ кутилмаганда Жанубий Корея қирғоқларига «Карл Винсон» атом авианосеци бошчилигидаги зарбдор гуруҳни ёйди. Бу ҳақда 10 апрель, душанба куни «Ёнхап» ахборот агентлиги жанубий кореялик ҳарбийларга таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, кемалар Австралия портларига киришдан иборат дастлабки режани ўзгартириб, Сингапурдан Корея ярим оролига қараб йўл олмоқда. Авианосецдан ташқари, гуруҳда баллистик ўқларни тўхтатиб қолишга қодир бўлган ракеталар жойланган крейсер ва иккита эсминец бор.
Агентлик ушбу манёврнинг анча ноодатий эканлигини қайд этмоқда, чунки «Карл Винсон» Жанубий Кореяга кирганига ҳали бир ой ҳам бўлгани йўқ.
Россия Федерация кенгашининг Мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси Виктор Озёров аввалроқ Вашингтон КХДРдаги ҳарбий объектларга ракетали зарбалар бериши мумкинлигини тахмин қилганди.
Изоҳ (0)