Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Филиппин президенти Родриго Дутерте гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда армия ёрдамидан фойдаланиш тўғрисидаги фармонни имзолашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: NPR

Фото: NPR

Аввалроқ мамлакат раҳбарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида кузатилган коррупция ҳолатлари туфайли полициянинг наркотикларни ноқонуний ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотишга қарши операцияларини тўхтатиб қўйган эди.

1 февраль куни Филиппин Мудофаа вазирлиги президентдан гиёҳванд моддалар тарқалишини олдини олишда армиянинг ҳам иштирокини таъминловчи, шунингдек, ҳарбийларга ноинсоф полициячиларни ҳибсга олиш ваколатларини тақдим этувчи фармон имзолашни сўраган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дутерте ўзининг наркотикларга қарши кураш услубларини танқид қилган руҳонийларни наркотрафикка қарши курашда ўз таъсиридан фойдаланишга чақирган эди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Юксалиш” ҳаракати диний материаллар тарқатганлик айблови билан жавобгарликка тортилиш ҳолатлари учраётганига муносабат билдирди
Дунё
Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви қурбонлари сони 230 кишидан ошди (фото)
Дунё
Зеленский Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши очиқ кураш олиб боришга ваъда берди