Хитойнинг Вэньчжоу шаҳри, Вэньчэн уездида (Чжэцзян провинцияси) қулаган 4 та беш қаватли уй вайроналари остида 9 киши қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий вақт билан 08:05 да рўй берган ҳодиса жойида 100 га яқин қутқарувчи, 8 та ёнғинни ўчириш бригадаси ишламоқда.
Турар-жойларнинг қулаши сабаблари маълум қилинмади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.