Туркия қуролли кучлари ва Сурия мухолифати отрядлари «Фрот қалқони» операцияси доирасида ўтган суткада ИШИДнинг 51 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Туркия қуролли кучлари бош штабига кўра, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ал-Боб, Тадиф, Каббасин, Бозгоҳ минтақаларида операциялар ўтказди ва ИШИДнинг 85 объектига зарба берди. Қуруқликдаги ўт очиш воситалари жангариларнинг 244 та маррасини нишонга олди.
ИШИД томонидан бошпана сифатида фойдаланилган 83 бино, 10 та миналаштирилган автомобиль, икки қурол-яроғ омбори ва икки замбарак йўқ қилинди. ҲҲК зарбалари ва қуруқликдаги тўқнашувлар натижасида 51 нафар жангари ер тишлатилди.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Туркия қуролли кучлари бош штаби
Изоҳ (0)