Сеул Пхеньян томонидан билдирилган «икки томонлама асосда муносабатларни яхшилаш учун ҳаракат қилишга қаратилган ватанпарварлик ташаббуси»га ижобий ёндашиши лозим. Бу ҳақда КХДРнинг Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Вакил янги йилда ҳам «Шимолга нисбатан ақлсизларча қарама-қаршилик сиёсатини амалга ошираётган, Пхеньян таҳдидига қарши самарали жавоб чоралари зарурлиги ҳақида деярли ҳар куни дийдиё қиладиган» Жанубий Корея расмийларини танқид остига олди.
«Сеул ҳамон кўр-кўрона тарзда Америка белгилаб берган йўналишдан кетмоқда ва минтақадаги тез ўзгарувчи вазиятни тўғри баҳолашга қодир эмас», — дея таъкидлади қўмита вакили.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.