Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россиядан 2006 йилда депортация қилиш чоғида ҳуқуқлари бузилган грузин даъвогарларига 70 минг евро тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Бундай қарорлардан бири «Шиошвили ва бошқалар Россияга қарши» даъвоси бўйича қабул қилинди. Лия Шиошвилига кўра, у 2006 йил кузида, 8 ойлик ҳомиласи, 4 нафар вояга етмаган боласи бор ҳолатда депортация қилинган. Суд Шиошвили ва унинг болаларига етказилган маънавий зарарни қоплаш учун 30 000 евро тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди.
Нино Дзидзаванинг даъвосида келтирилишича, депортация давомида унинг турмуш ўртоғи вафот этган. Суд аёлга нисбатан инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясининг яшаш ҳуқуқи ва ноинсоний муомалани ман этувчи моддалари бузилган деб ҳисоблаб, Россия расмийлари зиммасига унга 40 000 евро тўлаш мажбуриятини юклади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)