Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси мамлакат ҳудудида «Ат-Такфир вал ҳижра» диний-экстремистик ташкилоти гуруҳларини бартараф этиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Оператив тадбирлар Олмаота, Актюбинск, Атирау вилоятлари ва Олмаота шаҳрида ўтказилмоқда.
Диний нифоқни ёйиш ва тақиқланган ташкилот фаолиятида иштирок этганликда гумон қилиниб, 16 киши қўлга олинди. Қўлга олинганлар яшаш манзилларида тинтувлар ва бошқа тезкор-тергов ҳамда процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Қўмитага кўра, мазкур ташкилот аъзолари Сурия ва Ироқдаги террорчилар ҳаракатини маъқуллайди, бошқарувнинг дунёвий шакли ва мамлакат конституциявий қонунларини инкор этади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)