Туркияда Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши «жаҳон ҳамжамияти ортидан берилган зарба» бўлди. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
«Карловнинг ўлдирилишини уюштирган террорчилар ўзининг манфур ишини амалга оширди. Бундай жирканч қилмишларга қарши фақат ҳамжиҳатликда курашиш мумкин. Бунинг учун парламент дипломатияси, барча давлатлар парламентлари имкониятидан фойдаланиш зарур. Россия депутатлари ҳар бир парламент тизимига мурожаат этиб, террорчиликка қарши янада самарали курашиш, дипломатик ваколатхоналар, элчихоналар вакилларига ҳужум қилинишига йўл қўйилмаслигини талаб қилади», — дея таъкидлади Давлат думаси раиси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Андрей Карловнинг дафн маросимида иштирок этиш учун матбуот анжуманини бошқа кунга кўчиргани хабар қилинганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)