Колумбияда 20 декабрь куни Пуэрто-Каррено аэропортидан кўтарилиш чоғида Boeing 727 юк самолёти ҳалокатга учради. Ҳалокатда 3 киши ҳалок бўлди ва икки киши жароҳатланди. Қутқарувчилар экипажнинг бир аъзосини қидирмоқда, дея хабар бермоқда TJournal.
Гувоҳлар лайнерни парвоз жараёнини видеога олишга муваффақ бўлди. Роликда ҳаво кемаси қийинчилик билан кўкка кўтарилаётгани ва тўсиқлардан жуда паст учиб ўтаётгани тасвирланган.
Бундан узунроқ видеога самолёт осмонга кўтарилгани, бироқ деярли шу оннинг ўзида ерга қулагани ва ёниб кетгани тасвирланган.
Ҳозирча самолёт нега баландликка кўтарилмагани ва қулагани юзасидан ҳеч қандай маълумотлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, аэропортда ҳаво кемасига ҳаддан ортиқ юк юкланган ва учувчи парвоз майдони масофасини ҳисобга олмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)