Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари қўшни Япония даъвогарлик қилаётган Токто оролини ҳимоя қилиш бўйича машқлар ўтказмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Машғулотларга ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва кемалар сафарбар қилинган, бироқ уларнинг сони ошкор этилмади. Қулай об-ҳаво шароитида Токто соҳилига десант тушириш имконияти кўриб чиқилади.
Бундай машқлар 1986 йилдан бери йилига икки бор ўтказиб келинади ва ҳар гал оролни ўзиники ҳисоблайдиган ҳамда Такэсима деб номлаган Япониянинг норозилигига сабаб бўлади. Айни пайтда Токто Жанубий Корея томонидан назорат қилинади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)