13 декабрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев республика мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги қонунни имзолади, деб ёзади «Review.uz».
Нурсултон Назарбоев амнистия давлат томонидан яхши ният белгиси эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари қайд этишича, мустақиллик йиллари давомида мамлакатда 8 марта амнистия эълон қилинган.
«Амнистия жами 28 мингга яқин фуқароларни қамраб олиши кутилмоқда. Бу Мустақиллигимиз юбилейи арафасидаги катта инсонпарварлик акциясидир», — деди Назарбоев.
Президент 1500 киши ахлоқ тузатиш муассасаларидан озод қилинишини, уларнинг 80 фоизи пробация хизмати назорати остида қолишини маълум қилди.
Изоҳ (0)