АҚШ президенти Барак Обама Саудия Арабистонига қурол-яроғ етказиб беришни чеклашга қарор қилди, деб ёзади «Интерфакс». Бунга қўшни Яманда кузатилаётган оғир вазият сабаб бўлди.
Ямандаги қуролли низо 2014 йилдан буён давом этмоқда. Исёнчи хусийлар ва армиянинг Яман собиқ президенти Али Абдулла Солиҳга содиқ қисми президент Абду Раббо Мансур Ҳодийга қарши курашмоқда, уни эса Саудия Арабистони раҳбарлигидаги араб коалицияси кучлари қўллаб-қувватламоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Ямандаги низо чоғида 7 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган, яна 37 минг киши яраланган.
Изоҳ (0)