Аргентиналик прокурор Гильермо Марихуан мамлакат президенти Маурисио Макрига нисбатан ваколатини суиистеъмол қилиш ва давлат хизматчиси вазифаларини тўлақонли бажармаслик айбловларини илгари сурди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Clarin нашрига кўра, прокурор мансабдорларнинг яқинлари солиқ амнистиясида иштирок этишига рухсат берувчи декретга имзо чеккани учун Макрини судга берган мухолифатдаги «Ғалаба учун фронт» альянси депутатлари шикоятини кўриб чиқмоқда.
Аргентина парламенти июнь охирида солиқ амнистияси ҳақида қонунни маъқуллади. Қонун аргентиналикларга декларация қилинмаган активлари ва хориждаги ҳисоб рақамларини давлатга уларнинг қийматидан 0 дан 15 фоизгача тўлаб ёки давлат облигацияларини харид қилиб, легаллаштириш имконини беради.
Аввалига қонун суд, ижро ва қонунчилик ҳокимияти вакиллари ҳамда уларнинг яқин қариндошларига тааллуқли эмасди. Бироқ ноябрь охирида президент мансабдорларнинг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва болаларига қариндошлари давлат лавозимини эгаллагунча топилган активларини декларация этаётганларини исботласа, амнистияда иштирок этишга рухсат берувчи ҳужжатга имзо чекди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)