Филиппин президенти Родриго Дутерте Давао шаҳри мэри лавозимида ишлаган вақтларида жиноятни содир этишда гумонланганларни шахсан ўзи ўлдирганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Май ойида давлат раҳбари лавозимига сайланган Дутерте гиёҳвандларга, шунингдек, тақиқланган воситаларни тарқатадиганларга қарши кенг кўламли кураш олиб боришни ёқлаб чиқади. Сўнгги полиция маълумотларига кўра, охирги ойларда мамлакатда наркотиклар савдосига алоқадор уч мингга яқин киши ўлдирилган.
«Даваода мен буни ўз қўлларим билан амалга оширдим. Шунчаки йигитларга (полицияга) буни мен қила олсам, улар ҳам қила олишини кўрсатиб қўйиш учун», — деди Дутерте.
«Мен Давао бўйлаб мотоциклда юрардим ва кўчаларни қўриқлардим. Аслида эса мен кимнидир ўлдириш учун қандайдир можаро қидирардим», — деди Филиппин президенти бошланган кампанияни тўхтатмоқчи эмаслигини қўшимча қиларкан.
Изоҳ (0)