Вьетнамнинг Хошимин мегаполисида Зика вирусини юқтириш билан боғлиқ 119 та ҳолат қайд этилди, деб ёзади «ТАСС» Превентив тиббиёт марказига таяниб.
«Вирус мавжудлиги тасдиқланган 119 кишидан 14 нафари — ҳомиладор аёллар», — дея таъкидлашди тиббий марказдагилар. Касалликнинг янада тарқалишига йўл қўймаслик учун шаҳар соғлиқни сақлаш органлари ҳукумат ва маҳаллий фуқароларни вирусни ташувчи чивинларга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирди.
Зика вируси биринчи марта 1947 йилда Угандада аниқланган. Зика безгагининг авж олиш ҳолатлари Осиё, Африка, Жанубий ва Шимолий Америкада, шунингдек, Тинч океани минтақасида кузатилган.
Изоҳ (0)