Россия Марказий ҳарбий округи тинчликпарвар бригадаси бўлинмалари тоғ-чўл ҳудудидаги нотаниш полигонларда тайёрланиш учун Самара вилоятидан Тожикистонга жойлаштирилди, деб ёзади «ТАСС» МҲО қўшинлари қўмондони ёрдамчиси полковник Ярослав Рошчупкинга таяниб.
«Автоматик ўқотар қурол билан қуролланган бўлинмалар Ляур полигонида тоғ-чўл ҳудудида ҳарбий ўқув вазифаларини бажаришга киришди. Амалий ҳаракатлар чоғида россиялик ҳарбий хизматчилар шартли объектларда хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, назорат ўтказиш пунктлари ва кузатув постларидаги ҳаракатларни машқ қилмоқда», — деди Рошчупкин.
«Тожикистон ҳудудидаги Россия қўшинлари сони тинчликпарварлар келганидан сўнг халқаро келишувларда белгилаб берилган кўрсаткичлардан ошгани йўқ», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)