Греция суди Туркияга уч нафар турк ҳарбийини топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Улар давлат тўнтаришига уринишдан сўнг Грецияга қочиб, у ердан бошпана сўраган эди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси маълум қилди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Экстрадиция ҳақидаги қарор Греция судининг Анқарага ҳарбийларни бермаслик ҳақидаги қароридан бир кун ўтиб қабул қилинди. Судьялар экстрадиция уларнинг ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин деган хулосага келган эди.
Саккиз нафар турк ҳарбийининг экстрадиция иши бўйича биринчи суд мажлиси 28 ноябрда бўлиб ўтди. Уч нафар майор, уч нафар капитан ва икки унтер-офицер исёнда иштирок этмаганлиги, ҳаётига таҳдид туфайли қочганлигини таъкидлаган.
Улар ўз тушунтиришларида давлат тўнтаришига уриниш содир этилган кечада ўз базасини тарк этиб, ярадорларни олиб келиш учун Истанбулга йўл олганлиги, бироқ у ерда ҳужумга учраганлигини маълум қилган. Ҳарбийлар базага қайтганда, у ерда ҳам ўққа тутилган. Шундан кейин Грецияга учиш ҳақидаги қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтаришига уриниш содир этилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)