Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги доимий вакили Лю Цзеи Пекин ва Москва Алеппо бўйича янги резолюцияга тақиқ қўйган йиғилиш давомида британиялик ҳамкасби Мэттью Райкрофтни танқид остига олди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Лю Цзеи Райкрофтдан Хавфсизлик кенгашидаги «муҳитни булғамаслик» ва «унинг қоидаларини писанд қилмасликка чек қўйиш»га чақирди.
Райкрофт ўз чиқиши чоғида Алеппо бўйича резолюция юзасидан овоз беришда Хитой ва Россия тақиқ қўйиш ҳуқуқидан фойдаланганидан ажабланиш билдирганди.
«Россия ва Хитой ҳужжат етарли даражада муҳокама этилмагани учун эмас, балки салкам ярим миллион фуқаросини ўлдирган золимга бўлган эски, ўринсиз ишончи туфайли тақиқ қўйишга қарор қилди», — дея таъкидлади Райкрофт.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)