АҚШ сайланган президент Дональд Трамп Тайвань раҳбари Цай Инвэнь билан телефон орқали мулоқот ўтказганидан сўнг Хитойни тинчлантиришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Оқ уй вакилига кўра, Хавфсизлик миллий кенгаши мансабдорлари «АҚШ Хитойнинг кўп йиллик сиёсий йўналишига содиқлигини сақлаб қолишини тасдиқлаш» учун икки бор хитойлик ҳамкасблари билан мулоқотда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Трамп Тайвань президенти билан 3 декабрь куни суҳбатлашган ва бу Вашингтон 1979 йили орол давлатни Хитойнинг бир қисми сифатида тан олганидан бери икки мамлакат ўртасидаги илк расмий дипломатик алоқа бўлганди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)