Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қозоғистонликлар ички ёниш двигателига эга машиналардан воз кечишини орзу қилишини айтди, шунда мамлакатдаги экология бир неча марта яхшиланар эди. Бу ҳақда у Саноатлаштириш куни доирасидаги умуммиллий телекўприк чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
Назарбоев сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқарилмоқда ва тез орада уларнинг нархи ҳамёнбоп бўлади.
«Мен бутун Қозоғистон электромобилларда юришини орзу қиламан», — деди у. «Агар Олмаота, Усть-Каменогорск каби ифлосланган шаҳарлар тўлиқ электромобилларга ўтса, биз экологияни бир неча марта тозалаган бўламиз», — дея таъкидлади Қозоғистон раҳбари. «Биз бунга яқинлашмоқдамиз», — дея қўшиб қўйди у.
Нашр эслатишича, сентябрда Назарбоев Костанай вилоятида йиғилган, Қозоғистоннинг JАC маркасидаги электромобилни шахсан синаб кўрган эди.
Изоҳ (0)