Россиянинг «Союзмультфильм» киностудияси бекатлари мультфильм қаҳрамонларининг овозлари билан эълон қилинадиган поезд ишга туширилганини маълум қилди, деб ёзади TJournal. Бекатлар «Сеними, шошмай тур!»даги Қуён ҳамда «Кичкинтой ва Карлсон» мультфильмидаги энага фрекен Бокнинг овозлари билан эълон қилинади.
«Союзмультфильм» вакиллари сўзларига кўра, персонажларни танлашда Москва метросининг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинди, чунончи унда шаҳар марказидан йўл оладиган поездларда бекатлар аёл кишининг овози билан, марказга йўналганларида эса эркак кишининг овози билан эълон қилинади.
Мультфильм қаҳрамонларига актриса Лариса Брохман овоз берди. Унинг айтишича, Қуён ва фрекен Бок ўз индивидуаллигини сақлаб қолган бўлиб, осонлик билан таниб олинади. Брохман қаҳрамонларга овоз бериш чоғида, йўловчиларга одатий бўлиб қолган диктор овозига мос келиши учун, уларнинг овозларини сокин ва бир текис қилишига тўғри келган.
Изоҳ (0)