Испания жанубидаги кучли ёғингарчилик оқибатида Коста-дел-Сол соҳили ва Кадис шаҳрида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда El Pais нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» маълум қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, 26 ёшли аёл ва электр тармоғини кузатаётган Endesa компаниясининг ишчиси ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Малага провинциясидаги кучли ёғингарчилик гараж, уйлар ва офисларнинг сув остида қолишига олиб келди. Мактаблар ёпилди, баъзи шифохоналар ишламаяпти.
Қутқарувчилар бошқа шаҳарларда сув тошқини туфайли уйларининг томига чиқиб олган юзлаб одамларни эвакуация қилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)