Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари 4 декабрь, якшанба куни мамлакат шимоли-ғарбида Қабилалар федерал бошқармаси ҳудуди («қабилалар ҳудуди»)нинг Хайбер агентлигида (мамлакатнинг маъмурий бўлиниши бирлиги) жангарилар жойлашган нуқталарга ракета-бомба зарбаларини берди. Бу ҳақда Dawn газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Зарба натижасида террорчиликда гумонланган камида 12 киши йўқ қилинди.
Ҳаводан берилган зарбаларга «Покистон толиблар ҳаракати» жангариларининг Ражгал водийсидаги яширин бошпаналари учради.
Изоҳ (0)