Саудия Арабистони шаҳзодаси ал-Валид ибн Талал ал-Сауд мамлакатда аёлларга автомобиль ҳайдашга рухсат бериш таклифи билан чиқди, деб ёзади Motor. Ўз сайтида шаҳзода буни тақиқловчи қонуннинг бемаъни эканлиги ҳақида муфассал мактуб эълон қилди.
«Аёлларнинг машина ҳайдашини тақиқловчи қонун таълим олиш ёки мустақил шахс мақомига эга бўлишга қўйилган тақиқлар каби инсон ҳуқуқлари ҳақидаги саволни кўтаради», — дейилади шаҳзоданинг хатида. Ал-Валид бундай ҳаракатларнинг адолатсизлигини таъкидлади ва кўплаб оилалар аёллар учун ҳайдовчиларга ёки такси хизматларига жуда кўп пул сарфлашига тўғри келишини қайд этди.
Ҳозирги қирол Салмоннинг жияни ва нуфузли тадбиркор бўлган 61 ёшли шаҳзода анчадан буён мамлакатда аёллар ҳуқуқлари учун курашиб келади.
Изоҳ (0)