Корея Республикаси фуқароларининг 75 фоиздан ортиғи мамлакат президенти Пак Кин Хенинг импичменти учун овоз бермоқда. Бу ҳақда Real Meter компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари гувоҳлик беради, деб ёзади «ТАСС».
Тадқиқот давомида сўровнома қатнашчиларининг 75,3 фоизи давлат раҳбари импичменти учун овоз берган. Бу бир ҳафта аввалги кўрсаткичдан 4,2 фоизга камроқ.
Импичментга қарши овоз бераётганлар сони 2,6 фоиздан 17,3 фоизга ошган. Сўровда 1 050 нафар вояга етган фуқаро иштирок этган.
Тадқиқот Пак Кин Хенинг 30 ноябрь кунги халққа мурожаатидан сўнг ўтказилган. Унда президент зарур сиёсий шарт-шароитлар яратилгандан сўнг лавозимини ихтиёрий тарк этишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)