• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кўрфаз урушида апокалипсис: автомагистралга тиқилган минглаб техниканинг аёвсиз бомбардимон қилиниши

    Эронда шоҳ режими ағдарилган 1979 йили ҳокимият шиа руҳонийлари қўлига ўтди. Саддам Ҳусайн шундоққина биқинида қурилган теократик режимни ўзи учун хавф сифатида кўрди. Боиси ироқликларнинг катта қисми шиа мазҳабига эътиқод қилар, бу эса инқилоб импорт қилиниши мумкинлигини англатар эди.

    Айни шу омил туртки берган Ироқ-Эрон уруши 1980 йилдан бошлаб 8 йил давом этди. Бироқ Саддам Ҳусайн ўз олдига қўйган мақсадларга эриша олмай, мисли кўрилмаган иқтисодий муаммолар билан юзлашди. Мамлакат бўйнига 80 миллиард доллар қарз юкланди. Уруш вайроналарини тиклаш учун кетадиган маблағ 240 миллиард долларга баҳоланган.

    Бағдод кредиторлари орасида нефтга бой Кувайт ҳам бор эди. Бироқ Саддам Ҳусайн қарзни қайтаришни истамасди. Шу боис у Ироқни қарз мажбуриятидан озод этиш талаби билан қўшнисига юзланди. Бироқ рад жавобини олгач, келгусида юз мингдан ортиқ инсонларнинг ҳаётига зомин бўладиган, минтақа об-ҳавосини кескин ўзгартириб юборадиган қадам ташлади. Кувайтга босқин бошланди.

    Ироқ қуролли кучлари юз мингдан зиёд аскар, 3 мингдан ортиқ танк билан кутилмаганда ҳужум қилди. Кичик ва заиф амирлик бир кун ичида маҳв этилди. Бағдод суверен давлатни ўз таркибига 19-вилоят сифатида қўшиб олди. Кувайт амири Шайх Жабер ал-Аҳмад ал-Сабаҳ эса оиласи билан Саудия Арабистонига қочишга мажбур бўлди. Саддам Ҳусайннинг кескин ҳаракатлари қолган араб етакчиларини ҳам қўрқитиб юборди. Улар кейингиси ўзлари бўлишидан ҳадикда эди.

    Iroq harbiy texnikalari Quvaytda
    Ироқ ҳарбий техникалари Кувайтда
    Фото: The Independent

    Ғарб давлатлари Кувайтга босқинни қоралаб, Саддам Ҳусайндан ўз қўшинларини олиб чиқишни талаб қилди. Лекин Ироқ раҳбари БМТ хавфсизлик кенгашининг талабини рад этди. Шундан сўнг АҚШ бошчилигида халқаро коалиция тузилди. Унинг таркибида 39 та давлатдан келган қарийб бир миллион ҳарбий, 3600 дан ортиқ танк ва 10 000 дан зиёд зирҳли транспорт воситаси бор эди. Қолаверса, коалиция таркибидан 2500 га яқин замонавий самолётлар ҳам ўрин олган эди. Бу эса иттифоқчиларга ҳаво устунлигини қўлга киритиш имконини берди. Шундай қилиб, 1991 йил 17 январь санасидан Ироққа қарши “Чўл бўрони” ҳарбий амалиёти бошланди.

    Юқори даражадаги мувофиқлаштириш, илғор технологиялар ҳамда жанговар маҳорат шарофати билан коалициянинг қўли баланд келди. Ироқ қуролли кучлари жанговар ҳаракатларнинг ҳеч қайси театрида муваффақиятга эриша олмай, қақшатқич мағлубиятга учради. Қўшма Штатлар мазкур урушда юқори аниқликдаги қуролларни қўллаш билан, ҳарбий ҳаракатлар олиб боришда янги саҳифа очди.

    Кўрфаз урушида қатнашган АҚШ самолётлари
    Фото: Тармоқдан

    Шундай қилиб, Саддам Ҳусайн томонидан узоқ йиллар давомида қурилган даҳшатли уруш машинаси яксон қилинди. Бағдод ўз қўшинларини Кувайтдан олиб чиқа бошлади. Мана шундай колонналардан бири икки давлатни боғловчи автомобиль йўли бўйлаб кетаётган эди. 80-автомагистрал номи билан танилган мазкур йўналиш унда юз берган даҳшатли воқеа сабаб тарихга “Ўлим йўли” номи билан кирди. Фожиа 1991 йилнинг 26-27 февраль кунлари содир бўлди.

     “Ўлим йўли” бўйлаб тарқалган техникалар
    Фото: War History Online

    Кувайт шаҳридан бошланиб, Ироқнинг Басрасига борадиган йўл 2000 га яқин транспорт воситалари билан тўла эди. Унинг таркибида танклар, зирҳли транспорт воситаларидан ташқари, сон-саноқсиз фуқаровий техникалар ҳам бўлган. Бироқ халқаро коалицияни бошқараётган қўмондонлик уларнинг чекинишига кўз юма олмади. Шундай қилиб, уларни бомбардимон қилиш учун кўрсатма берилди.

    Коалициянинг F-15 қирувчи самолётлари колонна боши ва охиридаги техникаларга зарба бериб, ҳаракатни тўхтатди. Талвасага тушган ироқликлар техникаларни ташлаб, ҳар томонга қоча бошлади. Иттифоқчилар максимум талафот етказиш учун МК-20 Rockeе II кассетали бомбаларини қўллади. Вазни 200 кг дан ошадиган бу турдаги бомбалар 247 та кичик портловчи элементдан иборат бўлиб, кенг майдондаги нишонларни зарарсизлантириш имконини беради.

    The Highway of Death | Amusing Planet

    Орадан кўп ўтмай F/А-18 қирувчилари ҳамда А-10 Thunderbolt II ва А-6 Интрудер ҳужумкор самолётлари ҳам жангга қўшилди. Ироқликларга Марк 82 ва Марк 84 бомбалари, шунингдек юқори аниқликдаги АGM-65 Мавериcк ракеталари билан зарба берилди. Бироқ коалиция қўмондонлари бу етарли эмас деган хулосага келишди. Колоннани бомбардимон қилишга АC-130 Gunship оғир қуролланган самолётлари ҳам жалб этилди. Том маънода гўшт майдалагичга айланиб қолган ҳудуддан амаллаб чиқиб олган техникаларни эса Apache вертолётлари бирма-бир овлади.

    Воқеани ҳар икки томон даҳшат билан хотирлайди. Омон қолган ироқликлар ҳар ёқда ётган жасадлар ва ҳали қони кетмаган тана бўлакларини эслаб, ҳаёти давомида бундай қўрқинчли ҳолатга гувоҳ бўлмаганини таъкидласа, иттифоқчилар ўзлари етказган талафот кўламидан таъсирланади.

    BBC World Service - Witness History, The Highway of Death

    Коалициянинг бу қадами ҳанузга қадар турли баҳс-мунозаралар Марказида турибди. Айримлар буни уруш жинояти сифатида баҳоласа, бошқалар наздида қочаётган карвон қонуний нишон ҳисобланган. АҚШ Марказий Қўмондонлигининг ўша вақтдаги раҳбари Норман Шварс­коф чекинаётган карвонга ҳужумни оқлаб, қуйидагиларни айтган эди:

    “Биз Кувайтдан шимолга чиқадиган автомагистрални бомбардимон қилганимизнинг биринчи сабаби шуки, бу йўлда жуда кўп ҳарбий техника бор эди. Мен барча қўмондонларга буйруқ берган эдим: имкон қадар Ироқ техникаларининг ҳар бир қисмини йўқ қилишни истайман. Чунки агар биз уларни йўқ қилсак, кейинчалик фойдалана олишмайди”.

    Ўша кунги фожиада қанча ироқлик ўлдирилгани номаълум. Энг консерватив ҳисоб-китобларга кўра 200-300 инсон қурбон бўлган. Яна бошқа манбаларда эса мингга яқин рақамлар келтирилади. Британиянинг The Independent нашри мухбири Роберт Фиск воқеа жойига биринчилардан бўлиб келган ОАВ вакилларидан.

    “Мен ёниб кетган автомобиллар ичида ва қумда юзтубан ётган жасадлар сонини санай олмадим. Улар йўл бўйлаб тарқалиб кетган эди. Аҳволни кўрган ҳар бир киши буни “ўлим манзараси” деб атарди”, дея бўлган воқеаларни хотирлайди у.

    Воқеаларни бевосита бошдан кечирган, “ўлим зонаси”дан пиёда қочиш бахтига муяссар бўлган ироқлик аскарлардан бири 1993 йили ўз хотираларини Washington Post нашри билан улашди.

    “Юзлаб машиналар портлатилган, аскарлар чинқирарди. Тун эди, бомбалар осмонни ёритарди. Ёнаётган машиналар, йўл бўйида ётган жасадлар… Мен қочиб кетишга ҳаракат қилдим, Басрага фақат пиёда етиб бордим”, деган у.

    Кувайт шаҳридан Ироқ томон ҳаракатланаётган карвон таркибидаги 1400-2000 транспорт нишонга олинган. Аммо уларнинг фақат 28 таси ҳарбий техника эди. Қолгани кувайтликлардан тортиб олинган автомобиллар, юк машиналари, микроавтобуслар бўлган. Баъзи гувоҳликларга кўра, улар орасида бульдозер ҳам бор эди. Қисқача айтганда, ироқликлар қўлга тушмаслик учун юришга яроқли нима топса, ўшандан фойдаланган.

    Crude conspiracies? Research shows nations really do go to war over oil

    Коалициянинг ҳаракатларига нисбатан саволларнинг кети шу кунга қадар ҳам узилмай келаётганига сабаб тинч аҳоли омилидир. Баъзилар карвон таркибида Кувайтни ташлаб қочаётган оддий инсонлар бўлганини ҳам айтади. Бироқ ҳарбийлар буни рад этиб, улар Ироқ армиясининг чекинаётган контингенти бўлганини даъво қилган. Яна баъзи тахминларга кўра, колонна ичида чиндан ҳам ироқликлар томонидан гаровга олинган тинч аҳоли бор эди.

    Воқеа иттифоқчилар, айниқса Оқ уйни ташвишга солди. Улар даҳшат кўлами коалициянинг “халоскор” образига соя солишидан қўрқишарди. Фожианинг эртаси куни, яъни 1991 йилнинг 28 февралида АҚШ президенти Жорж Буш ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганини эълон қилди.

    The

    Бироқ “Ўлим йўлаги”нинг ҳикояси шу билан тугамади. 2003 йили кичик Буш Саддам Ҳусайн режимини ағдариш нияти билан Ироққа босқин уюштирди. Навбатдаги коалиция бу мақсад учун 80-автомагистралдан фойдаланди. Ҳозир эса у тинч мақсадлар учун хизмат қилмоқда.

    15 июл, 20:40   Изоҳ (0)   1522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Ироқ#Қувайт#Саддам Ҳусайн#Кўрфаз уруши
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.