Пуэрто Рикодан бўлган 17 ёшли Наталя Кастелярнинг қошлари шу даражада қалин эдики, кўпчилик унинг устидан очиқчасига мазаҳ қиларди.
У бир неча бор қошларини териб ташлаш фикрига ҳам келди. АҚШнинг Next Model Management компанияси кутилмаган шартнома таклиф этгач эса, бу қошлар унинг ҳақиқий бойлиги эканини тушуниб етди.
«Тезроқ саёҳат қилишни ва ишга шўнғиб кетишни сабрсизлик билан кутмоқдаман», — деб фикр билдирди Наталя. Шунга қарамай, унинг қошлари устидан кулиш ҳали-ҳамон давом этмоқда.
Изоҳ (0)