Олимларнинг халқаро гуруҳи Крит оролида яшаган Миной цивилизацияси ҳалокатига улкан цунами сабаб бўлган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Nature Communications журналида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.
Тадқиқотчилар милодгача бўлган ХVII асрда Эгей денгизида супервулқон отилганини аниқлашга муваффақ бўлди. Вулқон оролни йўқ қилди, шунингдек, улкан цунами пайдо бўлишига олиб келди.
Олимларнинг айнан баланд тўлқинлар ва вулқон кули Крит—Миной цивилизацияси барбод бўлишига олиб келганига ишончи комил. Уларнинг тахминлари оролдаги қазиш ишлари давомида топилган обидалар, шунингдек, мавжуд асотирларга ҳам яқин келади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)