Туркиянинг Истанбул шаҳрида маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар ёқимтойига айланган Томбили лақабли мушук яшарди. Шу йил 1 августида жонивор қазо қилгач шаҳарликлар унга ёдгорлик ўрнатиш ҳақидаги илтимос билан расмийларга мурожаат этди. Бу ҳақда National Geographic ҳикоя қилмоқда.
Шаҳар маъмурияти қарорини кутиб ўтирмай, ҳайкалтарош Севал Шахин мустақил равишда мазкур ғояни амалга оширди. Ёдгорлик «ўйчан мушук» кўп вақтини ўтказган жойда, 4 октябрь — Жониворларни ҳимоя қилиш куни ўрнатилди.
Бироқ ёдгорлик бир ойдан сал ошиқ турди, холос. 8 ноябрь, сешанба куни Кадикей муниципалитети вакиллари ҳайкал йўқолганини тан олди. Ҳодиса жойида кузатув камералари йўқ эди, шу сабабли бронзадаги Томбилини топиш эҳтимоли кам.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)