• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзбекистон парламент делегацияси Женевада бўлди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Акмал Саидов бошчилигидаги парламент делегацияси Швейцарияга ташриф буюрди. Парламент вакилларининг ташриф дастури Женева шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида ўтказилган брифинг билан якунланди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Меҳрибон Маметова «Дарё»га хабар берди.

    Фото: UzDaily

    Фото: UzDaily

    Тадбирда халқаро ташкилотлар (БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти, БМТ Европа иқтисодий комиссияси), Женева шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, хусусан, Озарбайжон, Жазоир, Беларусь, Испания, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Панама, Тожикистон, Туркия, Япония ва бошқа мамлакатлар, шунингдек, Швейцариянинг жамоат, академик ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Брифингда, шунингдек, Парламентлараро иттифоқ тадбири доирасида Женева шаҳрига ташриф буюрган Беларусь Республикаси Миллий йиғини Республика Кенгаши (юқори палата) спикери ўринбосари М. Шчеткина меҳмон сифатида иштирок этди.

    Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда сиёсий, суд-ҳуқуқ ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар хусусида маълумот берилди. Мамлакат сиёсий модернизация, ҳуқуқий, дунёвий, демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан барқарор бораётгани таъкидланди. Республикада амалга оширилаётган чора-тадбирлар энг аввало фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан бевосита боғлиқ эканига урғу берилди. Мустақилликнинг илк йиллариданоқ Ўзбекистон раҳбарияти томонидан олдинга сурилган давлат сиёсатининг фундаментал тамойиллари ўзгармаслиги алоҳида қайд этилди.

    Шундан келиб чиққан ҳолда брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарининг жорий йил 8 сентябрдаги қўшма йиғилишидаги маърузасининг асосий йўналишлари ҳамда 2016 йил 4 декабрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

    Брифинг қатнашчиларининг диққат-эътибори бўлажак сайловдаги буткул янги омил — ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистоннинг Президент сайловини умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ тарзда очиқ ва ошкора ўтказишга тайёрлигини инобатга олган ҳолда сайловни кузатиш бўйича тўлиқ таркибдаги миссиясини юборишга қарор қилганига қаратилди.

    БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси инсон ҳуқуқлари ва битимлар бўйича кенгаши ишлари бўлими директори А. Абделмоула Олий комиссар офиси Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини яхшилаш соҳасидаги демократик ислоҳотларнинг боришига катта қизиқиш билан қарашини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, республикада суд-ҳуқуқ тизими янги концепциясини шакллантиришга қаратилган ислоҳотлар, хусусан, прокуратура, ички ишлар органлари ва адвокатура фаолиятини такомиллаштириш, ўлим жазосининг бекор қилиниши, ярашув институтининг жорий этилиши, қамоққа олишга санкция беришни судларга ўтказилиши, уй қамоғини қўллаш чорасининг амалга татбиқ этилиши эътиборга ва ҳар томонлама ўрганишга сазовордир.

    Халқаро меҳнат ташкилоти Бош директорининг махсус маслаҳатчиси К. Тапиоланинг таъкидлашича, брифинг йирик халқаро ташкилотлар вакилларига республикадаги вазият тўғрисида энг биринчи манбалар орқали билиш имконини яратиб, Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий ва демократик тараққиёти имкониятларини муҳокама қилиш учун қулай майдон бўлган.

    К. Тапиола Ўзбекистонда ХМТнинг қатор конвенциялари йўриқномаларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан болалар ва мажбурий меҳнатини тақиқлаш масаласидаги ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган натижаларни қайд этди. Шу билан бирга у жорий йилнинг 25 октябр куни ХМТнинг бирлашмалар эркинлиги ҳамда касаба уюшмалари бирлашмалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 87-рақамли конвенциясини ратификация қилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

    БМТ Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби ўринбосари А. Васильевнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. Мирзиёевнинг мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнес учун қўшимча қулай имкониятлар яратишга қаратилган ташаббуслари сезиларли ижобий натижаларга олиб келади. Унда 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастури алоҳида қизиқиш уйғотди.

    Женевадаги БМТ бўлинмаси қошидаги ИҲТ доимий ваколатхонаси вакили Я. Эрен Ўзбекистон Ислом динини унинг обрўсини тўкишга уринаётганлардан ҳимоя қилиб, халқаро жамоатчиликка ислом қадриятлари ва маданияти тўғрисидаги ҳақиқий маълумотларни етказишда улкан ишларни амалга ошираётганини таъкидлади. Унинг билдиришича, бугунги кунда мамлакат таълим, маърифат ва ҳақиқий ислом қадриятларини тиклаш сингари соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали глобал хавфсизликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда.

    Женева Дипломатик доираси президенти Р. Блюм Ўзбекистондаги вақт синовидан ўтган ва сўнгги вақтларда ўзини тўла намоён этган сиёсий ва иқтисодий барқарорлик ўз фаолиятини кенгайтиришдан манфаатдор бўлган хорижий компанияларни жалб этишда асосий устунлик эканини маълум қилди. «Иқтисодиёт соҳасидаги сўнгги ташаббуслар ва тегишли қонунчилик актлари мамлакатнинг барқарор тараққий этиши кафолатлайди ҳамда давлат ва бизнес ўртасидаги очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилади», - деди у.

    Брифинг қатнашчилари бўлажак сайлов миллий қонунчилик ва умумеътироф этилган халқаро тамойилларга тўла мувофиқ тарзда очиқ ва ошкора ўтказилишига ишонч билдирди.

    30.10.2016, 14:57   Изоҳ (0)   8658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Давлат департаменти Истанбулдаги дипломатлар оилаларига АҚШга қайтишни тавсия қилди

    30.10.2016, 11:56

    Канада бош вазирининг Брюсселга йўл олган самолёти Оттавага қайтишга мажбур бўлди

    30.10.2016, 11:01

    Мишель Обама ўзи туғилган штат шарафига номланган Illinois сув ости кемасини сафга қўшди

    30.10.2016, 10:53

    Эквадорлик соҳибжамол «Ер гўзали—2016» танлови ғолибига айланди

    30.10.2016, 10:49

    Эрдўғон Туркияда ўлим жазоси ҳақидаги қонунни ратификация қилишга ваъда берди

    30.10.2016, 10:35

    Ироқ бош вазири Мосулга ҳужум тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди

    30.10.2016, 10:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.