Истанбулдаги АҚШ бош консуллиги ходимлари оилаларига Америкага қайтиш тавсия этилди. Давлат департаменти Туркия жануби-шарқида саёҳат қилаётган, шунингдек, иш юзасидан бўлиб турган америкаликларга ҳам бу борадаги огоҳлантирувни узайтирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Экстремистик гуруҳлар Истанбул ҳудудида АҚШ фуқароларига ҳужум қилишга қаратилган тажовузкорона уринишларини амалга оширишда давом этмоқда. АҚШ фуқаролари Туркия жануби-шарқига сафарлардан тийилишлари, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб саёҳат билан боғлиқ хатарларни ҳам синчиклаб кўриб чиқишлари зарур», — дейилади Давлат департаменти сайтида.
Қайтиш ҳақидаги тавсия фақат Истанбулдаги бош консулликга тааллуқли, АҚШнинг Туркиядаги бошқа дипломатик идораларига тегишли эмас.
Изоҳ (0)