Филиппинда «Ер гўзали—2016» танлови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Танловда ғолибликни эквадорлик Кэтрин Эспин қўлга киритди. «Ҳаво гўзали», «Сув гўзали», «Олов гўзали» каби номинацияларда Колумбия, Венесуэла ва Бразилия вакилларига тенг келадигани топилмади.
Танлов финалига Россия, Вьетнам, Швеция ва АҚШ вакиллари ҳам чиққанди.
Изоҳ (0)