Канада бош вазири Жастин Трюдонинг Оттава—Брюссель йўналиши бўйича парвоз қилган самолёти техник носозлик туфайли ортга қайтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
The Chronicle Herald нашрига кўра, самолёт Оттавада фавқулодда ҳолатларсиз қўнди.
Трюдо Брюсселга Канада ва Евроиттифоқ ўртасида эркин савдо ҳақидаги келишувни (Comprehensive Economic and Trade Agreement, SETA) имзолаш учун йўл олганди. Ҳужжат Бельгия пойтахтида 30 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган Евроиттифоқ—Канада саммити доирасида имзоланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)