Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий кучларни тақсимлаш учун Мосулга ҳужум тўхтатилгани ҳақидаги хабарларни инкор этди. Бу ҳақда, «Ас-Сумария» телеканалига таяниб, «ТАСС» маълум қилди.
«Мосул учун жанг давом этмоқда, шаҳарни жангарилардан тозаламагунча ортга қайтиш йўқ. Ҳужум фронтлардан ҳеч бирида тўхтатилмаган», — баёнот берди бош вазир.
Халқаро коалиция вакили 28 октябрь, жума куни Ироқ қўшинлари бир қатор йўналишларда кучларни тақсимлаш учун икки кунлик танаффус олганини билдирганди. Бироқ мамлакат мудофаа вазирлиги ва аксилтеррор бўлинмалари операция вақтинча тўхтатилиши ҳақида буйруқ берилмаганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)