Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таиланд бош вазирининг ўринбосари Танасак Патимапракорн туризм ва спорт вазирлигига мамлакатда эълон қилинган мотам чоғида ўзини тутиш бўйича тавсиялардан иборат махсус брошюралар тайёрлаш юзасидан кўрсатма берди. Шунингдек, сайёҳларга кийимига маҳкамлаб қўйиши учун қора тасмалар тақдим этилади, деб хабар бермоқда TJournal.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Илгарироқ Таиланд туристик бошқармаси миллий мотам пайтида қиролликка ташриф буюрувчи сайёҳлар учун тавсиялар рўйхатини эълон қилган эди.

«Мотам пайтида кўплар қора либосда юради. Четдан келганлар бундай қилиши мажбурий эмас, аммо жамоат жойларида тўқ рангларда кийинишга ҳаракат қилинг», — дейилади тавсиялардан бирида.

Таиландда миллий мотам 14 октябрь куни қирол Пхумипон Адульядетнинг ўлими муносабати билан эълон қилинди. Мотам бир йил давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди 
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда