Эльбрусда жорий йил 2006 йилдан бери рекорд даражада сайёҳлар ҳалок бўлгани қайд этилди. Бу ҳақда Эльбрус қидирув-қутқарув отряди бошлиғи Абдуллоҳ Гулиев маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бу йил олдингиларига солиштирганда одамлар келиши жуда кўп бўлди, Эльбруснинг ўзига 20 мингдан ортиқ сайёҳ келди. Афсуски, нохуш ҳодисалар сони ҳам ортди. Эльбрусда 30 киши, умуман Кабарда-Балкария тоғларида эса жами 40 киши ҳалок бўлди. Бунчалик кўп сайёҳнинг республика тоғларида ўлим топиши 2006 йилдан бери кузатилмаганди», — дея таъкидлади Гулиев.
Отряд бошлиғига кўра, фавқулодда ҳодисалар сони кўпайишига тоғ туризми тобора оммалашиб бораётгани сабаб бўлиши мумкин. Уларга барҳам бериш учун профессионал йўл кўрсатувчиларни махсус тайёрлаш, мураккаб йўналишларда сайёҳлик гуруҳларини мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказиш талаб этилади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)