21 октябрь, жума куни Ироқдаги электр станциясига жангарилар томонидан амалга оширилган ҳужум оқибатида 16 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Уч нафар худкуш электр станциясига маҳаллий вақт билан 06:00 да ҳужум уюштирди ва Ироқ фуқароси бўлган 12 нафар ходим ҳамда эронлик 4 нафар техникни ўлдирди», — дея маълум қилди маҳаллий расмийлар вакили.
Al Arabiya телеканалига кўра, теракт Ироқнинг Киркук вилоятида амалга оширилди. Жангарилар муваффақиятсиз якунланган штурмдан сўнг ўзини портлатиб юборди.
Изоҳ (0)