АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Лас-Вегасдаги дебатлар чоғида Америка ядро салоҳияти ҳақидаги махфий маълумотни ошкор этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
70 миллион томошабиндан иборат аудитория олдида Клинтон рақиби Дональд Трампга мамлакат ядро қуроли назоратини ишониб топшириб бўлмаслигини даъво қилиб, баҳс қизиғида махфий маълумотни айтиб қўйди.
«Буйруқ берилганидан бунинг учун жавобгар шахслар томонидан ядро қуроли ишга туширилгунича 4 дақиқа вақт ўтади», — дея маълум қилди собиқ Давлат котиби.
Клинтоннинг мазкур баёноти жавоб зарбаси вақти бўйича бундай тафсилотлар ҳимояланган маълумот эканлигини билдирган ҳарбий экспертлар танқидига сабаб бўлди.
Демократлар партияси вакилининг сайловолди штабида Клинтон АҚШ ядро арсенали юзасидан ҳеч қандай янги гап айтмагани, у томонидан келтирилган маълумот матбуот ва илмий манбаларда ёритилгани таъкидланди.
Изоҳ (0)