Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Давлат котиби Жон Керри БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияга бағишланган йиғилишида аҳоли объектларига авиазарбалар берилишининг олдини олиш ва тинчлик сулҳини сақлаб қолиш учун мамлакат шимолида парвозлардан ҳоли ҳудудни ташкил этишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.

Фото: AP

Фото: AP

«Суриянинг келажаги қил устида турибди. Кенгаш аъзоларини мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ҳаракатларини сусайтирмасликка даъват этаман», — дея таъкидлади Керри.

Шунингдек, Давлат котиби Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Сурия бўйича музокаралар олдиндан қўйиладиган шартларсиз ўтказилиши зарурлиги ҳақидаги сўзларига муносабатини билдириб ўтди.

«Ўт очишни тўхтатиш олдиндан қўйилган шарт эмас, халқаро даражадаги келишувдир. Россиялик ҳамкасбимни тинглаб, биз бошқа-бошқа дунёларда яшаётгандек таассурот қолмоқда», — дея эътироз билдирди Керри.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади