2011 йилдан бери давом этаётган Суриядаги можаро қурбонлари сони 300 минг кишидан ошди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Пан Ги Мун ташкилот Хавфсизлик кенгаши вазирлар йиғилишидаги чиқиши давомида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«300 мингдан ортиқ суриялик ўлдирилди, мамлакат аҳолисининг ярми қочишга мажбур бўлди, инфратузилмаларнинг аксарият қисми вайронага айланди», — деди Пан Ги Мун.
«Дунё етакчилари Сурия фожиаси рўй берганидан уялиши керак. Умумий айбдорлик ҳисси ушбу кенгашнинг ҳар бир аъзосини таъқиб этиши лозим», — дея таъкидлади БМТ раҳбари.
Бош котибга кўра, Сурия ҳукумати инсон ҳуқуқларини аёвсиз поймол қилган, бироқ мухолифатчи гуруҳлар ҳам улардан қолишгани йўқ. Шу боис мамлакатдаги вазият Гаагадаги халқаро жиноий суд томонидан кўриб чиқилиши зарур.
Изоҳ (0)