Италиялик нейрожарроҳ Сержо Канаверо бошни кўчириб ўтказиш бўйича синов операциясини кечирган жониворлар акс этган видеони эълон қилди, деб ёзади Gizmodo.
Шифокор бошларни тўлиқ кесиб олмади, шунчаки умуртқа поғонасини кесди, бошни кўчириб ўтказиш операциясини амалга оширишда айнан умуртқа поғонаси қайта тикланишининг мураккаблиги тўсиқ бўлиб ҳисобланади. Канаверонинг сўзларига кўра, ўз ишида у полиэтиленгликолдан фойдаланди, у орқа миянинг зарарланган қисмларига киритилган ва минглаб нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг тикланишига имконият яратган.
Канаверонинг тажрибаси нейродегенератив хасталикдан азоб чекадиган россиялик дастурчининг бошини кўчириб ўтказишга тайёргарлик доирасида ўтказилди. Бироқ операция муваффақиятли амалга ошишини исботловчи ҳеч қандай ишонарли далиллар йўқ.
Изоҳ (0)