Қутқарувчилар Россиянинг Москва вилоятида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли Ми-8 вертолёти қулаган жойда 3 нафар экипаж аъзосининг жасадини топди. Бу ҳақда, маҳаллий шошилинч хизматлардаги манбага таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
«Вертолёт қулаган жойдаги ёнғин бартараф этилди. Уч нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топилди», — дея маълум қилди манба.
Ми-8 вертолёти 21 сентябрь, чоршанба куни кечки пайт Москва вилоятининг Люберци тумани, Октябрский аҳоли пункти яқинида ҳалокатга учради.
Вертолёт Россия ФВВнинг Жуковский авиамарказига тегишли эди. Ҳалокат сабаблари сифатида учувчи хатоси ва техника панд бергани эҳтимоллари кўриб чиқилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)