Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари 30 август, сешанба куни эрталаб Хитой Халқ Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси дарвозаси ёнида содир бўлган портлашни текширмоқда, дея хабар беради «РИА Новости» Бишкек ички ишлар бош бошқармасига таяниб.
«Эрталаб соат тахминан ўнларда юз берган портлаш ҳақида қўнғироқ қабул қилинди, ходимларимиз айни пайтда ҳодиса жойига жўнаб кетди, вазият аниқлаштирилмоқда, бу ҳақда кейинроқ маълум қилинади», — дейилади хабарда.
Қирғизистон ОАВлари хабарларига кўра, портлаш Хитой элчихонаси дарвозаси олдида юз берган. Гувоҳлар юборган суратларда дарвозанинг бир табақаси қўпорилиб тушгани, ичкаридан эса тутун чиқаётгани кўриниб турибди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, элчихонаси дарвозаси ёнида автомобиль портлаб кетган.
Изоҳ (0)