Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашишни кўзламоқда. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Бен Родс маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Шу билан бирга, Родс АҚШ ва Россия етакчиларининг расмий учрашуви ҳозирча режалаштирилмаганини бидирди. «Бироқ улар иштирокидаги барча шундай анжуманларда уларнинг мулоқоти учун имкон топишга ҳаракат қиламиз, — дея таъкидлади мансабдор. — Уларнинг диққат марказида одатда Сурия ва Украина бўлади».
Маълумот учун, G20 саммити Шарқий Хитойнинг Чжэцзян провинцияси маъмурий маркази Ханчжоуда 4—5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)