Швейцария ҳарбий-ҳаво кучларининг F/A-18 қирувчи самолёти Марказий Альп тоғларидаги Зустен довони ҳудудида ғойиб бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги расмий сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «РБК».
Маълумотларга кўра, қирувчи самолёт учувчиси билан 29 август, душанба куни 19:30 атрофида алоқа йўқолган. Шундан сўнг дарров ҳаво кемасини қидириш бошланди.
Учувчи тақдири ҳақида ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас.
Изоҳ (0)